Наманганда дунёнинг энг сара ёш теннисчилари баҳслашди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоятида 14-18 ёшдаги қизлар ва ўғил-болалар ўртасида бир ҳафта давом этган теннис бўйича «ITF Juiors Js Tournament» халқаро турнири ўз ниҳоясига етди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия, Италия, Буюк Британия, Руминия, Австралия, Хитой, Ҳиндистон каби давлатлардан юздан зиёд ёш ракетка усталари ташриф буюрди. Саралаш ва асосий тўр беллашувларини ғалаба билан якунлаган спортчилар ҳал қилувчи баҳсларда ғолиблик учун кортга чиқди.

Ўғил болалар ўртасида яккалик финалида Россия Федерацияси вакили Савва Рубкинни 7:6(3), 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган италиялик Филиппо Галлерио бош совринни қўлга киритди. Жуфтлик беллашувларида эса ўзбекистонликлар финалда иштирок этди. Унда Бобурмирзо Ёқубжонов/Бобур Мадаминов тандемидан 6:2, 1:6, 10:3 ҳисобида устун келган Илья Игнатев/Азиз Мадатов жуфтлиги зафар нашидасини сурди.

Қизлар иштирокидаги яккалик финал ўйинида россиялик Екатерина Тупитцина ватандоши Василиса Куприяновани икки сетга кўра, бир хил – 6:1, 6:1 ҳисобида таслим этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди. Ушбу спортчи жуфтлик баҳсда қозоғистонлик Малика Амиргалиева билан бирга муваффақият қозонди. Улар финалда россиялик спортчилар Анна Баздерова/Мария Душак жуфтлигига имкон қолдиришмади. Ҳисоб – 6:3, 6:2.

Халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар
telegram