Мухлислар учун сиз халқ чемпиони бўлиб қолаверасиз - ҚР Президенти GGGга қўнғироқ қилди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкинга қўнғироқ қилиб, мексикалик Саул «Канело» Альваресга қарши бокс бўйича профессионаллар ўртасида иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони жангидан сўнг уни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None

Давлат раҳбари телефон орқали суҳбатда Геннадий Қозоғистоннинг жаҳон миқёсида танилишига катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

«Мухлислар учун сиз халқ чемпиони ва дунёнинг энг яхшиси бўлиб қолаверасиз. Биз сиз билан фахрланамиз!» - дея хулоса қилди ҚР Президенти.



Сўнгги хабарлар