Мўғулистонда "Миллиард дарахт" ҳаракати доирасида 117 миллион туп кўчат экилди
ASTANА. Кazinform – Мўғулистон президенти ташаббуси билан бошланган “Миллиард дарахт” миллий ҳаракати доирасида ўтказилаётган кузги умуммиллий дарахт экиш кампанияси жорий йилнинг октябрь ойи охиригача давом этади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Montsameга таяниб.

Montsame хабарига кўра, ўтган дам олиш кунларида Улан-Баторнинг учта туманидаги 225 та давлат ва хусусий ташкилот ва корхоналардан 2500 дан ортиқ киши 12 турдаги дарахт ва буталарнинг 3500 га яқин кўчатларини экди. Ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ҳам ўз ихтиёри билан қатнашмоқда.
Кузги экиш кунларида мамлакат бўйлаб 18 мингдан ортиқ ташкилот, корхона ва жисмоний шахслар 2 миллион тупдан ортиқ кўчат ўтқазди. Вилоят, шаҳар ва пойтахтда ҳам кўчатлар ярмаркалари ташкил этилди. Аввалроқ, жорий йилнинг баҳорида 3 минг 400 дан ортиқ ташкилот ва корхона ҳамда 185 мингдан ортиқ фуқаролар томонидан 8 миллион 400 минг туп кўчат ўтқазилди.
Расмий маълумотларга кўра, чўлланишга қарши кураш бошланганидан буён мамлакатда 117 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилган ва ўстирилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб йирик тоғ-кон саноати корхоналари 608 миллион, вилоятлар ва пойтахт эса 680 миллион тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экиш керак.
Ушбу умуммиллий дарахт экиш кампанияси Мўғулистон президентининг 2010 йилдаги фармонига мувофиқ ҳар йили май ва октябрь ойларида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Мўғулистонда китобхонликни тарғиб қилиш миллий байрами ўтказилди.