Мўғулистонда 3 минг намойишчи ҳукумат истеъфосини талаб қилди

ASTANA. Kazinform – Намойишчилар коррупция, тутун ва тирбандликка қарши кураш чораларини кўришни, шунингдек, солиқларни камайтиришни талаб қилишди, деб ёзади DW.

Площадь Сухэ-Батора, Монголия
Фото: Wikimedia

Митинг мамлакат пойтахти Улан-Батордаги Сухэ-Батор марказий майдонида бўлиб ўтди.

Мўғул матбуотига кўра, норозилик намойиши маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган ва камида ўн соат давом этган, ваҳоланки, расмийлар буни фақат соат 17:00гача ўтказишга рухсат берган.

Шунингдек, айрим намойишчилар майдонда жойлашган ҳукумат саройига бостириб киришга урингани, бироқ полиция махсус кучлари уларни ҳайдаб чиқаргани хабар қилинган.

Сўнгги хабарлар