Москвада 2026 йилда мигрантлар учун патент нархи ошади
ASTANА. Кazinform — Москвада мигрантлар учун патент 2026 йилда 8900 рублдан 10000 рублгача ошади, деб хабар беради Report.az.
Report агентлигининг ТАССга таяниб хабар беришича, тегишли қарор Москва шаҳар Думаси депутатлари томонидан навбатдан ташқари ялпи мажлисда қабул қилинган.
— 2025 йилда Москвадаги меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,8592 ни ташкил этди ва патент нархи 8900 рубль миқдорида белгиланди. Мигрант ишчилар учун анъанавий равишда талаб юқори бўлган соҳаларда ўртача иш ҳақининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳудудий коэффициентни 2026 йилда 2,9323 миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда, шу билан патент нархи ойига 10000 рублгача оширилади, — дейилади Москванинг айрим солиқ қонунларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тасдиқланган қонун лойиҳасига изоҳда.
Таъкидланишича, ушбу ҳужжат Россия пойтахтининг солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва уни федерал қонунчиликка мувофиқлаштиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди.