Москва вилоятидаги теракт қурбонлари сони 139 кишига етди

“Крокус сити холл”даги теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 139 нафарга етди, улардан 75 нафарининг шахси аниқланган, 182 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

Крокус сити
Фото: Вячеслав Прокофьев/ТАСС

“Ҳужум оқибатида 139 киши ҳалок бўлди, бугунги кунда улардан 75 нафарининг шахси аниқланди. Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор. Қурбонларнинг шахсини аниқлаш давом этмоқда”, – деди у.

Бастрикиннинг қўшимча қилишича, “182 киши турли даражадаги жароҳатлар олган”.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва шимоли-ғарбидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида отишма содир бўлиб, камуфляж кийган одамлар тинч аҳолига қарата ўт очган эди.

Россияда 24 март Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Россия Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Воқеа жойига Москва СОБР ва ОМОН, шунингдек, ўт ўчирувчилар юборилган. “Крокус сити холл”га 30 дан ортиқ вилоят ва 20 дан ортиқ пойтахт тез ёрдам бригадалари юборилди.

Отишмадан кейин мажмуада тутун ва портлаш, кейин эса ёнғин ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ёнғинга мураккабликнинг юқори даражаси берилди. Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин майдони 12 900 квадрат метрни ташкил этди. Ўт ўчирувчилар одамларни томдан олиб чиқиб кетишди ва 100 га яқин одамни эвакуация қилишди.

ФСБ “Крокус сити холл”даги терактга алоқадор 11 кишининг ҳибсга олинганини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар