Молдова фуқаролари конституцияга “европача” ўзгартиришлар киритилишига қарши чиқди
ASTANА. Кazinform - Молдова Марказий сайлов комиссияси президентлик сайлови ҳам, мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум ҳам бир вақтда ўтказилганини тан олди. Бўлиб ўтди деб тан олиниши учун сайловчиларнинг камида 33 фоизи талаб қилинган, бироқ аслида бу рақам 51,57 фоизни ташкил этган, деб хабар беради Euronews.

Бир қанча ҳудудларда, шу жумладан чет элда (Бухарест ва Москва) одамларнинг кўплиги сабабли ишни бир неча соатга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Полиция камида 145 та қоидабузарликни қайд этган.
МСК эълон қилган маълумотларга кўра, сайлов бюллетенларининг 58 фоизи санаб чиқилгач, сайловчиларнинг 55,5 фоизи конституцияга Европа Иттифоқидаги йўналиш ҳақидаги қоидалар киритилишига қарши чиққан.
Президентлик сайловида (63 фоиз бюллетенларни санаб чиқиш натижаларига кўра) Майя Санду етакчилик қилмоқда (36,1 фоиз), ундан кейинги ўринда Александр Стояногло (29,1 фоиз) бормоқда. Кузатувчилар бу рақам кейинги санаш вақтида ўзгариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Аввал хабар қилинганидек, жорий сайлов Молдова учун бу йўналишдаги биринчи жиддий синовдир.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил охирида Майя Санду Молдова президенти лавозимига қайта сайланиш нияти борлигини маълум қилганди.