ММА бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади

ММА бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади
Фото: gov.kz

Баҳрайнда 16 давлатдан 252 нафар вакил уч ёш тоифасида: 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар, 18-20 ёшгача бўлган ёшлар, 21+ катталар ўртасида ММА IMMAF Осиё чемпионати якунланди. Бу ҳақда Каzinform агентлиги Ақмола вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ақмола вилояти спортчилари олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Катталар ўртасида 61,2 кг вазн тоифасида Зоҳраб Велиев чемпион бўлди. У муносиб кураш олиб борди ва финал жангида устунлик қилди.

Амантай Айтқали катталар ўртасида 52,2 кг вазнда иккинчи ўринни эгаллади. Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори бўлган рақибнинг тажрибаси ўзини оқлади. Ақмолалик уч раундда ҳам устунлик қилган бўлса-да, ҳакамлар қарори билан финал жангида мағлуб бўлди. У дастлабки жангларида ишончли ғалаба қозонди.

Ёшлар ўртасида 65,8 кг вазн тоифасидаги Адил Дуйсен рақибига ишончли тарзда қаршилик кўрсатган бўлса-да, ярим финалда бироз бироз омад етишмай, бронза медали соҳибига айланди.

Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Баян Жангалов мамлакат терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганини таъкидлади.

- Қитъа чемпионатининг савияси жуда ҳайратланарли. Деярли ҳар бир мамлакат муносиб жангчиларни олиб келди. Асосийси, биз кучли жамоалар қаторида эканимизни тасдиқлай олдик, - деди Баян Жангалов.

Сўнгги хабарлар