22:35, 26 Июнь 2023 | GMT +5
Мисрда сайёҳлар жойлашган турар-жой биноси қулаб тушди
ASTANА. Кazinform – Миср шимолидаги Искандария шаҳрида ёзда сайёҳларни жойлаштириш учун фойдаланилган 13 қаватли турар жой биноси қулаб тушди ва кўплаб одамлар вайроналар остида қолиб кетди, деб хабар беради Кazinform Daily Маilга таяниб.

Вайроналар остида қолганларнинг аниқ сони номаълум. Фуқаро мудофааси фавқулодда вазиятлар хизмати Сиди Бишр туманидаги бино қулаган жойда ишламоқда. Ҳозирда омон қолганларни қидириш, вайронага урилган машиналар қолдиқларини тозалаш ишлари давом этмоқда.
Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмаган.
Шаҳар губернатори Муҳаммад Тоҳир ал-Шерифнинг сўзларига кўра, уй одатда ёзда сайёҳларга ижарага берилади. У ерда супермаркет ҳам бор эди. Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, уй қулашдан олдин портлаш овози эшитилган.