Миср виза нархининг ошиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

ASTANА. Кazinform — ОАВларда Миср визаси нархи 25 доллардан 45 долларгача ошиши ҳақидаги маълумотлар ёлғон. Бу ҳақда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги маълум қилди.

Миср
Фото: АЗЕРТАДЖ

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатга кириш визаси нархининг ошиши ҳақидаги маълумотлар мутлақо ёлғон ва бу масала бўйича ҳеч қандай қарорлар қабул қилинмаган.

— Ҳозирда виза тўловини ошириш эмас, балки максимал тўловни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди, — дейилади баёнотда.

Вазирлик визалар ёки бошқа масалалар бўйича ҳар қандай маълумот фақат тегишли давлат органларининг расмий баёнотлари орқали эълон қилинишини таъкидлади. Шу муносабат билан агентлик барча ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу масала бўйича бирон бир маълумотни тарқатишдан олдин расмий манбаларга мурожаат қилишга чақиради.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия Қозоғистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар