11:22, 13 Ноябрь 2022 | GMT +5
Минглаб берлинликлар инфляция ошиб бораётганига қарши намойишга чиқди
BERLIN. Kazinform – Шанба куни Берлин марказида минглаб одамлар озиқ-овқат нархларини назорат қилиш ва бойларга солиқ солишни талаб қилиб намойиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.
Марш Германия пойтахти кўчалари бўйлаб сўл ташкилотлар чақириғи билан нархлар ва ижара ҳақининг кескин ошишига қарши норозилик билдирган ҳолда ўтди.
Полиция ва ташкилотчилар акцияда камида 3000 киши қатнашган деган фикрга келишди.
Жума куни эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, Германия инфляцияси 70 йилдан ортиқ вақт ичида энг юқори даражада бўлиб, октябр ойида 10,4% ни ташкил этди.
Нархларнинг кўтарилиши уй хўжаликлари бюджетига, шунингдек, еврозонадаги энг йирик иқтисодиёт саноатига зарба берди.