Миллатлар лигаси: Португалия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича UEFA Миллатлар лигасининг 5-туридан ўрин олган иккинчи кунги ўйинлари бўлиб ўтди.
Иккинчи кунги ўйинда “А” лигасининг биринчи гуруҳида кураш олиб бораётган Португалия терма жамоаси Польшани 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув давомида Криштиану Роналду 72 ва 87-дақиқаларда иккита гол урди. Шунингдек, Рафаэл Леау 59, Бруно Фернандес 80, Педро Нету 83-дақиқада мерганлик кўрсатди. Польша футболчилари эса битта гол билан жавоб қайтаришди.
Бу гуруҳда Шотландия терма жамоаси Хорватияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
“А” лигасининг тўртинчи гуруҳида Дания Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Швейцария ва Сербияни 1:1 ҳисоби қаноатлантирди.
Шунингдек, “С” лигасининг иккинчи гуруҳида Кипр Литвани 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Руминия – Косово учрашуви биринчи турдан кейин бекор қилинганди.
С лигаси учинчи гуруҳида Шимолий Ирландия Беларусни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Люксембург Болгарияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
D лигаси биринчи гуруҳида Сан-Марино ва Гибралтар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.