Миллатлар лигаси: Италия тўртинчи ғалабасини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича UEFA Миллатлар лигасининг 5-туридан ўрин олган дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди.
Бу турда мухлислар бор эътиборини “А” лигаси 2-гуруҳидан ўрин олган Бельгия – Италия учрашувига қаратишган. Турнир давомида яхши ўйин кўрсатган италияликлар бу сафар ҳам ўз тезлигини йўқотгани йўқ. Битта гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа италиялик футболчилар рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаб олди. Энди улар ўз гуруҳининг энг юқори поғонасида.
Бу гуруҳда Франция ва Исроил 0:0 ҳисобида ўйнади.
Шунингдек, В лиганинг иккинчи гуруҳида Ирландия Финляндияни 1:0, Англия Грецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Норвегия терма жамоаси эса “В” лигаси учинчи гуруҳида Словенияни 1:4 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси Австрияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.