Миллатлар лигаси: Германия Босния ва Герцеговинани йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича UEFA Миллатлар лигасининг 5-туридан ўрин олган учинчи кун ўйинлари бўлиб ўтди.

Ұлттар лигасы: Германия Босния және Герцоговина құрамасын ірі есеппен жеңді
Фото: ua-football.com

Ўйин куни Германия “А” лигаси учинчи гуруҳида Босния ва Герцеговинани ўз мацдонида қабул қилди.

Немис футболчилари илк дақиқаларданоқ ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қилишди. Натижада Жамол Мусиала 2, Тим Кляйндинст 23, Кай Хаверц 37-дақиқада учта гол уришди.

Иккинчи таймда Германия терма жамоаси устунлигини оширди. Флориан Вирц 50, 57, Лерой Зане 66, Тим Кляйндинст 79-дақиқада мерганлик қилди. Шу тариқа Германия 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу гуруҳда Нидерландия терма жамоаси Венгрияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ва “В” лигасининг биринчи гуруҳида Грузия ва Украина 1:1, Албания ва Чехия 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шунингдек, мазкур лиганинг тўртинчи гуруҳида Туркия ва Уэльс терма жамоаларини 0:0 ҳисоби қаноатлантирган бўлса, Черногория Исландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

C лигасининг биринчи гуруҳида Озарбайжон ва Эстония терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Швеция Словакияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

D лигасининг иккинчи гуруҳида иштирок этаётган Андорра терма жамоаси Молдовага 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди 17 ноябрь куни олтинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шу куни “В” лигаси учинчи гуруҳидан жой олган Қозоғистон Норвегия билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар