Михаил Кукушкин Словакиядаги турнирнинг 1/8 финалига чиқди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 110-ракеткаси Михаил Кукушкин Братислава 2 (Словакия) челленжер турнирининг иккинчи даврасига йўлланма олди.

Кукушкин
Фото: ҚТФ

Мусобақанинг 8-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувида жаҳон рейтингида 151-ўринни эгаллаб турган бразилиялик Хуан Фонсекадан устун келди.

Биринчи партияда Кукушкин 6:4, иккинчи сетда Фонсека 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Қозоғистонлик теннисчи ҳал қилувчи учинчи сетда ғалаба қозонди – 6:4.

Икки соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Кукушкин 10 та брейк-пойнтнинг ярмини ҳамда 2 та эйсни фойдаланди. Фонсека 6 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтдан фойдаланди.

Михаил Кукушкин чорак финалга чиқиш учун рейтингда 196-ўринни эгаллаб турган франциялик Констан Лестьенни ортда қолдиришга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бубликнинг Париж мастерс турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар