Михаил Кукушкин АҚШдаги турнирнинг финалида ўйнайди

None
ASTANА. Каzinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 262-ракеткаси Михаил Кукушкин Блумфилд Хиллс (АҚШ) челенжер турнирининг финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи ярим финалда дунёнинг 240-ракеткаси америкалик теннисчи Сандгрен билан ўйнади.

М.Кукушкин 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди. 1 соат 24 дақиқа давом этган ўйинда у 11 та брейк-пойнтдан 5 тасини ва 2 та эйсни ишлатди. Рақиб 3 та эйс ва 1 та брейк билан ажралиб турди.

Финалда М.Кукушкин дунёнинг 219-ракеткаси, яна бир америкалик Стив Жонсон билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина Уимблдонда тўртинчи босқичга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram