Мэрилин Монронинг қабртоши ҳам кимошди савдосида сотилди

Мэрилин Монро
Фото: hollywoodreporter.com

ASTANA. Kazinform – Америкалик қўшиқчи, модель Мэрилин Монро ва "Playboy" журнали асосчиси Хью Хефнерга тегишли кўплаб буюмлар, жумладан, актриса бир пайтлар кийган пушти либоси, шунингдек, Хефнерга тегишли смокинг ва шиппак кимошди савдосида сотилди. Бу ҳақда Тhе Hollywood Reporter нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Лос-Анжелесдаги "Pirs Brothers memorial" парки Хью Хефнер ва Мэрилин Монрога тегишли турли хил буюмларни сотган. "Julianʼs Auctions" маълумотларига кўра, тарихий кўйлак 325 000 долларга сотилиб, у кимошди савдосидаги олдинги рекордларни янгилаган.

Шу билан бирга, Монро қабрининг эскирган тоши 88 900 долларга баҳоланган. Хефнернинг рангли смокинги, шиппаклари, пижамалари ва трубкаси 13 000 долларга ва унинг учун буюртма қилинган махсус захира думалоқ кровати 13 000 долларга сотилган.

Хефнернинг думалоқ кроватини, Монронинг чўмилиш костюмини сотиб олган мижоз кўп йиллик орзуси ушалганини таъкидлаган.

"Мен умримнинг қолган қисмини Мерилин Монронинг ёнида ўтказмоқчиман", – деган у.

Сўнгги хабарлар