Мексикада дафн маросими вақтида уюштирилган ҳужумда 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

МЕKHIKO. Кazinform - Якшанба куни Мексика ғарбидаги Мичоакан штатида дафн маросимига қуролли ҳужум уюштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Сан-Хосе-де-Грасия минтақасида номаълум жиноятчилар қурбонлари сони 10-17 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Noticias МVSга таяниб.
None
None

Радиостанция маълумотларига кўра, қирғин содир бўлган Маркос Кастеланос муниципалитетида «Халисконинг янги авлоди», «Янги Мичоакан оиласи» ва «Темпляр рицарлари» наркотик картелларининг қуролли гуруҳлари мавжуд. Расмийлар қирғинда гумонланувчиларни қидирмоқда.

Аввалроқ МILENIO газетаси мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ҳукуматнинг Мексиканинг бир қанча ҳудудларида жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраганини маълум қилганди.

Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 13 августидан 2022 йилнинг 16 февралига қадар қотиллик даражаси Сакатекас штатида 10 фоизга, Мичокан штатида 9 фоизга ва Мексика штатида 5 фоизга ошган.

Сўнгги хабарлар