Мексикада автобус жарга қулади

ASTANA. Kazinform – Мексика жанубида автобус чуқурлиги 75 фут жарга қулаши оқибатида ҳалок бўлган 29 киши орасида бир ёшли гўдак ҳам бор, дея хабар берди Kazinform «Sky News» нашрига таяниб.
None

Полиция тарқатган фотосуратдан чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 6:30 атрофида пойтахт Мехикодан мамлакат жанубидаги Оахака штатига кетаётган автобус ён томонга ағдарилгани аёнлашади.

Штат ички ишлар вазири Хесус Ромеронинг айтишича, Михтека вилоятидаги Магдалена Пенаско шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Мулозим маҳаллий телевидениега, жумладан, шундай деди: Афтидан, тажриба етишмаслиги ва чарчоқ бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган.

Сўнгги хабарлар