Меҳнат вазирлиги 352,6 минг қозоғистонликни ишга жойлаштиришга ёрдам берди
Имтиёзли иш ўринларига 133 минг киши жойлаштирилди. Улардан 14,6 минг нафари ижтимоий иш ўринларига, 8,6 минг нафари ёшлар амалиётига, 94,8 минг нафари жамоат ишларига, «Биринчи иш» лойиҳаси доирасида 3,9 минг киши, «Авлодлар шартномаси» лойиҳаси доирасида 140 нафар, «Кумуш ёш» лойиҳаси доирасида 11 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.
Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича малакаларни ошириш бўйича 25,2 минг нафар ишсиз аҳоли онлайн тренинглар билан қамраб олинди. Уларнинг 22,8 минг нафари ўқишни тамомлаган.
Шунингдек, «Бастау Бизнес» лойиҳаси бўйича 88 минг 300 нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди, шундан 66 минг 700 нафари ўқишни тамомлаб, сертификат олди.
Фаолият соҳасини танлаш мақсадида 64,7 минг киши ижтимоий касбий йўналишдан ўтказилди.
Бундан ташқари, 2023 йилда Миллий лойиҳа доирасида янги тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун 400 БҲМ (1 380 000 тенге) миқдорида 9 000 та грант ажратиш режалаштирилган. Йил бошидан буён 2615 та грант ажратилди.