МДҲ мамлакатларида меҳнат мигрантлари учун тиббий суғуртага янги ёндашув ишлаб чиқилмоқда

ASTANА. Кazinform – МДҲ бош қароргоҳида экспертлар гуруҳининг қўшимча йиғилиши бўлиб ўтди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун тиббий суғурта бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси тасдиқланди, деб хабар беради Кazinform агентлиги БелТАга таяниб.

тиббий суғурта
Фото: БелТА

Йиғилишда Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲ ПА Котибияти вакиллари иштирок этди.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, экспертлар бир қатор мамлакатлардан олинган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни кўриб чиқиб, муҳокамаларни ҳисобга олган ҳолда, битим лойиҳасини кўпчилик овоз билан маъқулладилар. Ҳужжатни белгиланган тартибда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашига тақдим этишга қарор қилинди.

Ҳужжат меҳнат мигрантларининг иш билан таъминланганлик даврида битимда иштирок этувчи давлатлар ҳудудларида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ихтиёрий тиббий суғурталаш масалалари бўйича томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби ва асосий йўналишларини белгилайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон фуқаролари Қатарда расман ишлашлари мумкин эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар