МДҲ мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича умумий ҳужжат қабул қилди
Астанада МДҲ давлатлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни оширадиган ҳужжат қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Биз, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлари ва делегациялари раҳбарлари 2023 йил 20 октябрь куни Астана шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги МДҲга аъзо давлатларнинг вазирлик конференциясида иштирок этдик”, – дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, конференция иштирокчилари Қозоғистоннинг МДҲ агросаноат комплекси масалалари бўйича ҳукуматлараро кенгаши ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича шошилинч штаб тузиш тўғрисидаги таклифини олқишладилар.
Бундан ташқари, МДҲ давлатларидан келган меҳмонлар «KazAgro/KazFarm-2023» кўргазмасида намойиш этилган илғор қишлоқ хўжалиги техникаси, етакчи глобал қишлоқ хўжалиги концерни жиҳозлари, инновацион технологиялар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари билан танишди.