МДҲ давлатларининг 2023 йилги энг яхши аэропорти аниқланди

ASTANА. Кazinform - МДҲ давлатлари ўртасида 2023 йилги “Йилнинг энг яхши аэропорти” танлови ғолиби эълон қилинди.

Минск аэропорти
Фото: airport.by

Ушбу танлов ҳар йили МДҲ мамлакатлари фуқаро авиациясининг аэропортлар уюшмаси томонидан ўтказилади. Жорий йилда Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган ассоциация аъзоларининг йиллик ҳисобот йиғилишида Минск аэропортига ўтган йилги натижаларга кўра “МДҲдаги энг яхши аэропорт” кубоги топширилди.

Бу ҳақдаги маълумот Минск миллий аэропортининг расмий сайтида эълон қилинган.

Таъкидлаш жоизки, Минск аэропорти ўз вақтида парвоз қилиш бўйича дунёнинг ТОП-5 аэропортлари қаторига киради. Унда қатновларнинг 92,35 фоизи жадвал асосида амалга оширилмоқда.

Сўнгги хабарлар