13:07, 28 Октябрь 2022 | GMT +5
МДҲ давлатлари ҳамкорликнинг янги йўналишларини изламоқда – Қозоғистон Бош вазири
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон МДҲ доирасидаги чуқур шериклик бўйича олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолайди. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
![None None](/static/img/plug.webp)
«Биз барча давлатларнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган МДҲ доирасидаги чуқур шериклик бўйича олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаймиз. Ҳамдўстлик ҳозирги мураккаб вазиятда бир жойда тўхтаб қолмагани, ҳамкорликнинг янги йўналишлари устида ишлар олиб борилаётгани қувонтиради»
, — деди Алихан Смаилов.
Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати раҳбари МДҲ давлатларидан келган ҳамкасбларига ҳамкорликдаги муваффақиятли ишлар учун миннатдорчилик билдирди.
«Шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитасига Қозоғистон раислиги даврида тадбирларни ташкил этишда самарали мувофиқлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларим номидан Сергей Николаевич Лебедевни келгуси уч йиллик муддатга МДҲ Ижроия қўмитаси раиси этиб тайинлангани билан табриклайман»
, — деди ҚР Бош вазири.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов