Майя Санду Молдова президенти лавозимига қайта сайланиш нияти борлигини маълум қилди

Молдова президенти Майя Санду 2024 йилда янги муддатга қайта сайланиш нияти борлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Майя Санду Молдова президенти лавозимига қайта сайланиш нияти борлигини маълум қилди
Фото: presedinte.md

- Мен Европа интеграцияси миссиясини бажариш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман. Бизни ушбу йўналишда аъзо мамлакатлар қўллаб-қувватлади ва муваффақиятга эришишимиз учун азиз молдоваликлар, сизларнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Бизда ҳали кўп муҳим қадамлар бор ва агар сизлар 2024 йилда янги мандат олишга ишонч билдирсангиз, давом этишга тайёрман, — деди у президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мурожаатида.

Санду 2020 йилги сайловда мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Игор Додонни иккинчи турда мағлуб этиб, ғолиб бўлди.

Сўровларга кўра, Санду ва Ҳаракат ва бирдамлик партияси Молдовада 2022 йилнинг ёзидан бери давом этаётган иқтисодий инқироз ва мухолифат норозиликлари фонида машҳурлигини йўқотмоқда. Бундай вазиятда Санду давлат тўнтариши хавфини эълон қилди ва разведка хизматларига қўшимча ваколатлар беришни ёқлади. Мамлакатда турли партияларнинг ўнлаб фаоллари ҳибсга олинди, мухолифатга минбар бўлган телеканаллар эфири тўхтатилди, ўнлаб ахборот порталлари блокланди. Шу билан бирга, ноябрь ойида бўлиб ўтган маҳаллий ҳокимият органларига умумий сайловларда Ҳаракат ва бирдамлик партияси вакиллари сайловда қатнашган сайловчиларнинг фақат учдан бир қисмининг қўллаб-қувватлашига эга бўлди.

Сўнгги хабарлар