Майами аеропортига қўнган самолёт ёниб кетди

None
None
MIAMI. TASS - Kazinform – Доминиканинг Red Air авиакомпаниясига тегишли самолёт Майами халқаро аэропортига (АҚШнинг Флорида штати) қўнганидан сўнг ёниб кетди. Бу ҳақда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб хабар берди.

Самолёт сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 атрофида қўнган. Қўнгандан сўнг олдинги шасси ишламай қолган ва самолётда ёнғин келиб чиққан, бироқ ёнғин тезда ўчирилган.

Самолёт бортида 126 киши бўлган. Аэропорт вакилининг СNN телеканалига маълум қилишича, уч киши енгил тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган. Қолган йўловчилар автобусда терминалга етказилган.

Сўнгги хабарлар
telegram