Мавсумий грипп ва коронавирусни қандай ажратиш мумкин

ALMATY. Kazinform – Кузги грипп мавсуми эпидемиологик вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг юқумли касалликлар бўйича штатдан ташқари мутахассиси Тамара Утағанова гриппни коронавирусдан қандай ажратиш кераклигини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Барчамизга маълумки, куз келиши билан кўплаб сурункали касалликлар авж олади. ЎРВИ, гриппни биз ёзги заифликдан сўнг юқтиришимиз мумкин. Одамларнинг сурункали касаллиги қўзғалиши мумкин. Бу вақтда одамлар юқумли касалликларга мойил. Бунга коронавирус инфекцияси ҳам киради. Агар биз танани ЎРВИ билан заифлаштирсак, КВИ юқтиришда ҳам заиф бўламиз. Бу борада юқумли касалликлар шифохонасининг эксперт гуруҳи ва ҳамкасбларимиз билан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. ЎРВИ ва грипп мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда. КВИ ҳолатида қандай муносабатда бўлиш алгоритми ишлаб чиқилган», - дейди Тамара Утағанова.

Унинг сўзларига кўра, юқумли касалликларнинг олдини олишнинг ягона самарали усули бу эмлаш.

«Хавфли гуруҳга 65 ёшдан ошганлар, ҳомиладор аёллар, тез-тез хасталикка чалинган болалар, сурункали юрак, ўпка ва буйрак касалликлари билан касалланганлар ва ҳар йили гриппга қарши эмланаётган тиббиёт ходимлари киради. Гриппга қарши эмлаш ҳар йили шу вақтда режалаштирилган эди. Бу йил, КВИ прогнозини ҳисобга олган ҳолда, ўз вақтида режалаштирилмоқда. Маълумки, эмлаш гриппдан ҳимоя қилиш билан бирга, КВИнинг тезлашишига ва тез тарқалишига салбий таъсир кўрсатмоқда», - деди мутахассис.

Унинг айтишича, грипп мавсуми 1 октябрдан 31 мартгача ҳисобланади.

«Ҳар йили шаҳарнинг юқумли касалликларга қарши хизматлари ушбу даврга тайёрланади. Шаҳардаги юқумли касалликлар бўйича мутахассислар КВИ ва гриппни ажрата олишади. Грипп ва ЎРВИнинг клиник белгилари узоқ вақтдан бери маълум бўлган. Мутахассислар дифференциал ташхис қўйишлари мумкин. Гриппнинг аломатлари - иситма, бурундан сув оқиши, томоқ қичиши, оеқ-қул оғриши, йўтал. Кўз қовоқлари шишиши ва кўзнинг қизариши. Симптомлар бошланганлигидан дарҳол намоён бўлади. Бундай аломатлар пайдо бўлганда, аҳолидан участка шифокори билан боғланишларини сўраймиз», - деди у.

Сўнгги хабарлар