10:10, 20 Август 2021 | GMT +5
Матрица: Қозоғистонда битта вилоят «яшил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси 2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Унга кўра, Қозоғистонда «яшил» зонада фақат Туркистон вилояти. Қолган ҳудудлар «қизил» зонада.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Мангистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон вилояти.