Марокаш жануби-шарқида сув тошқинлари оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Марокашнинг жануби-шарқий қисмида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Anadolu agencyга таяниб.
Кучли бўрон ва сув тошқини натижасида Тата шаҳрида 7 киши, Тизнит ва Эр-Рашидиянинг ҳар бирида 2 кишидан ҳалок бўлган, Тата, Эр-Рашидия ва Тарудантда 9 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги вакили Рашид ал-Халафий маълум қилди.
Эл-Халафийнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида ёғингарчилик минтақадаги ўртача йилликнинг ярмини ташкил этган.
Унинг сўзларига кўра, сув тошқини натижасида 24 та уй тўлиқ, 16 таси қисман вайрон бўлган, яна 93 та йўл вайрон бўлган, транспорт алоқалари узилиб қолган, электр, сув ва телефон тармоқларига шикаст етган.