08:24, 18 Апрель 2024 | GMT +5
Марокаш мисли кўрилмаган қурғоқчиликдан азият чекмоқда

“Қурғоқчилик туфайли 2,5 миллион гектар майдоннинг 20 фоизини йўқотамиз”, - дея огоҳлантирди вазирлик раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда экин майдонлари 2023 йилга нисбатан 31 фоизга камайган.
Марокаш бешинчи йилдирки кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг асосини ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги тармоғи учун энг жиддий таҳдидлардан биридир.