Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги Термиз мулоқотининг биринчи сессияси Ўзбекистонда бўлиб ўтади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 19-21 май кунлари “Тинчлик, дўстлик ва фаровонлик умумий маконини яратиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи сессияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Кенг кўламли тадбир Ўзбекистон Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Термиз мулоқотида 200 га яқин экспертлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, АҚШ, Яқин Шарқ давлатларидан тадқиқот марказлари мутахассислари иштирок этади.
Улар Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги мавжуд минтақалараро ҳамкорликни баҳолайдилар ва алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларини излайдилар.
Хусусан, иштирокчилар хавфсизлик, барқарор ривожланиш, иқтисодий ўсиш, молия институтларининг аҳамиятини ошириш масалаларига эътибор қаратадилар.
Тадбир Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Термиз” халқаро савдо марказида бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 5 май куни Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши”нинг иккинчи саммити қолдирилди.