Шимолий Қозоғистон вилоятида Марказий Осиёдаги энг йирик сут фермаси қурилади

ASTANA. Kazinform - Шимолий Қозоғистон вилоятининг сут фермаларини қуриш амалиёти бутун республика бўйлаб кенг тарқалмоқда. Вилоят ҳокими Ғавез Нурмуҳамбетовнинг таъкидлашича, 19 та сут ишлаб чиқариш мажмуасидан 11 таси қуриб, фойдаланишга топширилган.

сүт фермасы
Фото: СҚО әкімдігі

“Барча янги сут-сутчилик фермалари саноат характерига эга, сиғими 400 тадан 1500 бошгача. Фермер хўжаликлари тўлиқ қувватга киргач, қўшимча 70 минг тонна сут етиштирилади ва 500 иш ўрни яратилади”, - деди Ғ.Нурмуҳамбетов Астана шаҳридаги Марказий коммуникациялар хизматида.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

“Зенченко и К” корхонаси томонидан йилига 13 минг тонна ёғли ўсимликларни қайта ишлаш цехи қурилиб, мавжуд сут заводи кенгайтирилмоқда. Бу қайта ишлаш қувватини 1,5 баробарга ошириш ва йилига 54 минг тоннага етказиш имконини беради. Бундан ташқари, корхона томонидан 8000 бошга мўлжалланган сут фермаси қурилиши бошланди. Бу мажмуа нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёдаги энг йирик мажмуа бўлади”, - деди Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими.

Айни пайтда «Евразиан милк» МЧЖ томонидан йилига 92 минг тонна хомашёни қайта ишлаш қувватига эга қуюлтирилган сут заводи қурилмоқда.

“Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ёғли ўсимликларни қайта ишлаш улушини ошириш, шунингдек, тайёр сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йилига 370 минг тоннага етказиш имконини беради”, – дейди Ғ.Нурмуҳамбетов.

Сўнгги хабарлар