Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қайси йўналишларда ривожланади
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон пойтахтида “иқтисодий ва сиёсий таҳлил марказларининг Марказий Осиё – Хитой” IV форуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий таҳлил марказлари раҳбарлари, дипломатлар, халқаро экспертлар иштирок этди.
Форум доирасида сиёсатшунос ва иқтисодчи олимлар Марказий Осиёнинг 5 та давлати ва Хитой ўртасидаги хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, сиёсат, экология ва гуманитар масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, фикр алмашдилар.

“Хитой Қозоғистоннинг муҳим ташқи сиёсат ҳамкори ҳисобланади. Шу билан бирга, мазкур давлатнинг бизга, бизнинг Хитойга нисбатан позициямизни аниқлаб олиш зарур. Ҳар қандай қарор қабул қилишдан олдин ҳукумат мутахассислар билан маслаҳатлашади. Шунга кўра, мутахассислар махсус таҳлил ўтказадилар ва ҳокимият учун таклиф ишлаб чиқадилар. Шундай экан, бизнинг вазифамиз икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги хавф ва имкониятларни ўз вақтида аниқлашдан иборат”, — деди Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Асқар Нурша.
Бугун Марказий Осиё давлатлари икки томонлама учрашувларда Хитой билан ўз манфаатларига оид масалаларни муҳокама қилмоқда. Айни пайтда ўзбекистонлик эксперт Мурод Баҳодиров фикрича, энди давлатлар умумий позицияга келишиб, ўзаро интеграция устида иш олиб бориши керак.

“Ҳозир биз Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатлардаги имкониятлар ва муаммоларни кўриб чиқмоқдамиз. Ушбу мулоқот платформасидан фойдаланиб, биз муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидирмоқдамиз. Келажакдаги муносабатларимизни мустаҳкамлаш зарур. Хитой билан муносабатлар учун минтақа давлатларининг умумий позициясини шакллантириш биз учун муҳимдир. Бу истиқболдаги режаларни тизимли амалга оширишга асос бўлади”, – дейди Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти Мурод Баҳодиров.
Форум якунларига кўра, ҳар бир мамлакатдан келган таҳлил марказининг экспертлари ўз ҳукуматлари учун қатор таклифлар ишлаб чиқади.
