“Марказий Осиё — ШҲТнинг ўзаги”: Душанбеда ташкилотга аъзо давлатлар йиғилиши бўлиб ўтди

ASTANА. Кazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаев бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – ШҲТнинг ўзаги: умумий ривожланиш манфаатлари йўлидаги ҳамкорликнинг 25 йили” мавзусидаги халқаро конференция делегатларига видеомурожаат йўллади.

Ермекбаев
Фото: ШҲТ

Бош котиб ўз нутқида ўтган чорак аср давомида ШҲТ нуфузли халқаро ташкилотга айлангани, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базаси ва механизми шакллангани, умумий тамойил ва қадриятларга эга бўлган давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан шериклик алоқалари ўрнатилганини таъкидлади.

Нурлан Ермекбаев ШҲТ ўз фаолиятини Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва ривожланишини таъминлашдан бошлаганини эслатди. 2021 йил сентябрида Душанбеда қабул қилинган ташкилотнинг 20 йиллигига бағишланган декларацияда аъзо давлатлар раҳбарлари Марказий Осиёни “ШҲТнинг ўзаги” деб атаган, ўтган йили Астанада бўлиб ўтган саммитда эса ташкилот ва Марказий Осиё давлатларининг стратегик ривожланиш мақсадлари бир-бирини тўлдириши алоҳида таъкидланган эди.

Шу йилнинг кузида Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Бош котиб Душанбедаги халқаро конференция ШҲТнинг “ўзаги – Марказий Осиё” салоҳиятини тўлиқ очишга қаратилган янги ғоя ва таклифларни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнашига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг кузида Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтади. Шу муносабат билан биз ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбаевни саммитда давлат раҳбарлари кўриб чиқадиган масалалар, бутун ташкилот фаолияти, “уч ёвуз куч”га қарши кураш, ташкилот доирасида ягона рақамли валютани жорий этиш борасида суҳбатлашдик.

Аввалроқ ШҲТ таълим вазирлари 7 та ҳамкорлик ҳужжатини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар