Марказий Осиёда креатив индустрияни ривожлантиришда катта имкониятлар мавжуд – Алтай Кўлгинов

«Бугунги форум доирасида хорижий ва маҳаллий экспертлар ахборот соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш масалаларини ҳар томонлама муҳокама қилмоқда. Ушбу йўналишдаги энг замонавий ва жадал ривожланаётган йўйналишлардан бири бу креатив иқтисодиёт ёки ижодий саноатдир. Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, ижодий индустрия жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган қисми сифатида эътироф этилган. Бу саноат йилига тахминан 2,3 триллион доллар даромад келтиради. Ижодий индустриянинг жаҳон экспорти ўртача 250 миллиард долларни ташкил этади», - деди бош вазир ўринбосари Астанада бўлиб ўтаётган 1-Марказий Осиё медиа-форумида.
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, ижодий саноат сектори ўрта муддатли истиқболда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизигача ўсиши мумкин.
«Биз Марказий Осиёда ижодкорлик индустриясини ривожлантириш учун катта имкониятлар бор деб ҳисоблаймиз. Кейинги йилларда минтақа давлатлари ҳукуматлари бунёдкорлик соҳасини чуқур англаган ҳолда уни жадал ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Масалан, 2021 йилда Қозоғистонда 2021-2025 йилларда креатив саноатни ривожлантириш концепцияси тасдиқланган. 2020 йил якунларига кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти таркибида ижодий саноатнинг улуши 2,67 фоизни ташкил этади», — деди Алтай Кўлгинов.
Муаллиф: Марлан Жиембай