17:53, 14 Сентябрь 2023 | GMT +5
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айланмасини 15 миллиард долларга етказиш имконияти мавжуд
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбеда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашувида маъруза қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
«Биргаликда ишлашнинг аниқ йўналишлари бўйича ўз таклифларимни билдирмоқчиман. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш суръатини изчил ошириш зарур. Бу борада сезиларли натижа борлигини кўриш мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш изчил ўсиб бормоқда. Келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 15 миллиард долларга етказиш учун катта имконият бор»
, – деди Президент.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон минтақа мамлакатларига экспортини 175 турдаги нохом ашё маҳсулотларига ошириши мумкин.
«Мамлакатларимиз ишбилармон гуруҳлари товар айирбошлашни кенгайтиришда асосий етакчи куч бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Шунинг учун, менимча, улар учун муносиб шароит яратишга эътибор қаратиш лозим. Корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базасини яратишни тавсия этамиз. Масалан, Central Asia Gateway портали доирасида амалга ошириш мумкин»
, - деди Давлат раҳбари.