Мамлакатдаги эпидемологик вазият чекловчи чораларни талаб қилмайди – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Ҳозирги вақтда эпидемиологик вазият ҳеч қандай чекловчи чораларни жорий қилишни талаб этмаяпти. Биз буни ёрдам сўраган беморлар ва уларнинг аҳволига қараб баҳолаймиз. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб юқумли касалликлар шифохоналарида, хусусан, коронавирус инфекциясидан 300 нафар одам даволанмоқда. Айрим ҳудудларда чора-тадбирлар кучайтирилди, ҳар бир ҳудуднинг бош санитария врачи ўз ҳолатидан келиб чиқиб қарор қабул қилишга ҳақли», — деб жавоб берди Соғлиқни сақлаш вазири.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ўткир респиратор вирусли инфекциялар, гриппнинг мавсумий авж олиш даври.

«Биз тавсиялар берамиз ва ёпиқ ташкилотлар мутахассислари жараённинг тарқалишини тўхтатишга ва бемор билан алоқада бўлганларни кузатишга ҳаракат қилмоқда», - деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар