Мамлакатда Қозоғистон исмли 24 киши бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси сони 19,1 миллион кишини ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,3 фоизга кўпдир. 2020 йилнинг шу даврида мамлакатда 18,8 миллион киши истиқомат қилган, дея хабар беради Kazinform ranking.kzга таяниб.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг асосий қисми Алмати вилоятида истиқомат қилади: 2,1 миллион киши. ТОП-3 га Туркистон вилояти (2,1 миллион киши) ва Алмати шаҳри (2 миллион киши) киради.

Энг кам аҳоли сони Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилган: 539,4 минг киши.

2021 йил 18 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатда Қозоғистон исмли 24 киши истиқомат қилади.

Қозоғистон исмли одамларнинг аксарияти Ақмола вилояти ва Нур-Султанда истиқомат қилади – ҳар бир ҳудудда 6 нафардан. Бундан ташқари, Қарағанди вилоятида – тўртта, Қостанай вилоятида – учта, Чимкентда – иккита, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятларида – биттадан Қозоғистон исмли шахс мавжуд.

Қозоғистонликлар ўз фарзандларига мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари номини ҳам қўйишган (улардан 18 таси Қозоғистонда яшайди). 28 та Семей, 21 та Алмати, 18 та Туркистон исмли киши бор.


Сўнгги хабарлар
telegram