Малайзияда мажбурий ўлим жазосини бекор қилувчи қонун лойиҳаси маъқулланди

None
KUALA LUMPUR. Kazinform – Малайзия парламенти мажбурий ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform маҳаллий TheStar агентлигига таяниб.

Мажбурий ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига ўзгартиришлар Малайзия ҳуқуқий ишлар вазири ўринбосари Рамкарпал Сингх томонидан киритилган. Унинг тушунтиришича, бу ўлим жазоси бутунлай бекор қилинганини англатмайди, айрим ҳолларда бу қонунда қўлланиши мумкинлиги назарда тутилган.

Шунингдек, қонун лойиҳасида судяларга ўлим жазоси ўрнига 40 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинган.

Рамкарпал Сингх қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришларни қабул қилишда ўлимга ҳукм қилинганларнинг оила аъзоларининг фикри, содир этган жинояти, ўлимга ҳукм қилинган шахснинг ҳуқуқлари ва ўлим жазосига риоя қилиш даражаси ҳисобга олинганини таъкидлади.

Фото: gtcgroup.my

Сўнгги хабарлар
telegram