10:27, 17 Май 2021 | GMT +5
Мальдив оролларидан келган қозоғистонликлар 14 кунга карантинга олинади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов «Қозоғистонга Мальдив оролларидан коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида»ги янги қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
«Вилоятларнинг, Алмати, Нур-Султан, Чимкент шаҳарларининг ҳокимлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари:
1) Қозоғистон Республикасига келган ва охирги 14 кун ичида Мальдив оролларига ташриф буюрган шахсларнинг 14 кунга уйда изоляцияни (уй карантини) таъминлаш. Уй карантини изоляцияси, ПЗР сертификати CОVID-19 тестининг манфий натижаси ва CОVID-19га қарши вакцина билан эмлаш мавжудлигидан қатъи назар амалга оширилади;
2) Сўнгги 14 кун ичида Мальдив оролларига ташриф буюрган шахсларни 14 кун давомида тиббий назорат билан таъминлаш», - дейилади қарорда.
Ушбу қарор 2021 йил 17-май соат 00 дан кучга кирди.