Макгрегор ва Чендлер UFC 303 жанги бекор қилинди

UFC, бокс, спорт
Фото: freepik.com

30 июнга ўтар кечаси Лас-Вегасда UFC турнири ўтказилиши режалаштирилган ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Майкл Чендлер ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда промоушен раҳбари Дана Уайт ўзининг Х даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Kazinform ТАССга таяниб.

Спортчилар ўртасидаги жанг UFC 303 турнири сарлавҳаси бўлиши керак эди, бироқ ирландияликнинг жароҳати туфайли бошқа санага кўчирилди. Бўлажак турнирнинг асосий воқеаси ярим оғир вазн тоифасида амалдаги чемпион бразилиялик Алекс Перейра ва чехиялик Иржи Прохазка ўртасидаги жанг бўлади.

Макгрегор 35 ёшда, у аралаш яккакурашларда 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият аламини тотиб кўрган. У 2015 йилда ўзининг биринчи UFC чемпионлигини қўлга киритди, кейинроқ ирландиялик ташкилот тарихида бир вақтнинг ўзида турли вазн тоифаларида иккита унвонни қўлга киритган биринчи жангчи бўлди. 2021 йил июль ойида америкалик Дастин Порьега қарши бўлиб ўтган сўнгги жангида Макгрегор оёғини синдириб олди.

Чендлер 38 ёшда, аралаш яккакурашларда 23 та ғалаба ва 8 та мағлубият бор.

Сўнгги хабарлар