Мьянмадаги мактабга ҳаво ҳужуми оқибатида камида 11 нафар бола ҳалок бўлди
Аввалроқ инсонпарварлик миссияси ходимлари ва маҳаллий мактаб маъмурияти вакиллари демократик ҳаракат фаолларига қарши армиянинг навбатдаги операцияси чоғида мактаб вертолётдан ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди.
Бу тинч аҳоли ҳалок бўлган биринчи ҳолат эмас. Гувоҳлар ҳарбийларни тинч аҳолини атайлаб ўлдиришда айбламоқда.
«Аскарлар қишлоққа келганда, биз буталар орасига яшириндик. Аммо, ўғлимнинг соғлиғи ёмон бўлгани учун у яқин атрофга яшириниб юради. Аскарлар уни топиб, уриб ўлдирди. Одамлар ўлдирилаётганини ўз қулоғим билан эшитдим», — деди гувоҳлардан бири.
2021 йил феврал ойида Мьянмадаги ҳарбий ҳаракатлар билан бирга давом этаётган зўравонликлар бошланди. Ҳарбий хунта мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олди.
Тўқнашувда қанча одам ҳалок бўлгани маълум эмас. Халқаро ташкилотлар қурбонлар сони мингга яқин эканини қайд этган.
Шаҳидлар орасида юзлаб болалар ҳам бор.
Видеодан кадр