Люксембургда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган маркалар чиқарилди

Почта маркасида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги логотипи тасвирланган. Чиқарилган почта маркаларини кундалик ёзишмаларда, шунингдек эсдалик сифатида фойдаланиш мумкин.
Люксембург биринчи марта почта маркаларини 1852 йил 15 сентябрда чиқарди ва биринчи миллий почта маркалари кўргазмаси 1946 йил 28-29 июл кунлари Дюделанж шаҳрида ташкил этилган.
Юбилей маркаси Post Luxembourg миллий почта компанияси кўмагида чиқарилган. Post Luxembourg 170 йилдан зиёд вақт мобайнида мамлакат аҳолиси ҳаётида муҳим рол ўйнаб, юқори даражадаги хизматларни кўрсатди.
«Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги» логотипи туширилган марканинг биринчи нусхалари Люксембург Буюк Герцоги давлат идоралари, ташкилотлари, компаниялари, шунингдек Люксембургдаги «Қозоғистон-Люксембург» қозоқлар уюшмаси вакилларига топширилди.
Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков