Lufthansa Қозоғистонга парвозларни тиклайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 7 февралидан Германиянинг «Lufthansa» авиакомпанияси Франкфуртдан Нур-Султан ва Алматига парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Парвозлар компаниянинг А330 самолётида ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Франкфурт – Алмати йўналишидаги рейслар душанба ва пайшанба кунлари, Алмати – Нур-Султан – Франкфурт йўналиши бўйича рейслар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

«Рейслар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар