LRТ икки ҳафта ичида 1 миллион йўловчини ташиди
ASTANА. Кazinform — LRТда кунига 75 минггача йўловчи юради. Бу ҳақда Астана ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, LRТ очилганидан бери икки ҳафта ичида йўловчилар оқими 1 миллион кишига етди. Кунига йўловчилар сони тахминан 65-75 минг кишини ташкил этади.
— Бу кўрсаткич шаҳар темир йўл транспортининг янги турига пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари орасида талаб юқори эканлигини кўрсатади. Йўловчиларга LRTдан фаол фойдаланганликлари, янги транспорт тизимига ишонганликлари ва инфратузилмага масъулиятли ёндашганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, — деди Женис Қасимбек.
Ҳоким таъкидлаганидек, Қосши йўналишидаги LRТнинг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.
— Қосши йўналишида LRТнинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишлар бошланди. Лойиҳани амалга ошириш транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш имконини беради, — деб ёзди ҳоким ўзининг Instagram саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Президент Астанада LRТ ни ишга туширди.