Лондонда тарихий бино Қозоғистон байроғи рангига бўялди

None
None
LONDON. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан Лондон марказидаги бино мамлакатнинг кўк байроғи рангига бўялди. Фасадда мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги логотипи ҳам ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Британиянинг бош майдони бўлган Трафалгар майдони яқинидаги тарихий бино бундан бир асрдан кўпроқ вақт олдин қурилган. Ҳозирда бу ерда Қозоғистон Республикаси Элчихонаси фаолият кўрсатмоқда. Ҳар куни миллионлаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли Kazakhstan Hose лавҳаси ёзилган бино ёнидан ўтади. Мустақиллик байрами арафасида Лондонда вақтинчалик истиқомат қилувчи қозоғистонликлар ҳам бино яқинига йиғилиб, мамлакат мадҳиясини куйлашди.

«Сизларни ушбу байрам билан табриклайман. Омон бўлинг, соғ бўлинг. Байрамлар билан. Олға, Қозоғистон!», деди «Болашақ» дастури билан Кингс Коллежи университетида суд-тиббий экспертиза мутахассислиги бўйича амалиёт ўтаётган Азиз Ибрагимов.

«Мен олға, Қозоғистон деб айтмоқчиман. Одамларга барча яхшиликларни тилайман. Бу жуда яхши ташаббус. Мен Қозоғистонни қўллаб-қувватлайман!», - дейди кўча йўловчиларидан бири Адам Смит.



Муаллиф: Ғалымжан Қараманули

Сўнгги хабарлар
telegram