LIVE: Россия Президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга давлат ташрифи
ASTANA. Kazinform - Астанадаги Мустақиллик саройида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистонга келган Россия Президенти Владимир Путинни кутиб олиш маросими бошланди.
Давлат раҳбарлари музокаралар давомида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, уни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.
28 майда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари иштирокида Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади.
29 май куни Олий Евроосиё кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.