Лилия Рах: Тошкент ҳайратлари даврасида

None
Muallif surati
TASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкентда 3-маротаба Tashkent Fasyion and textile expo кўргазмаси иш бошлади. Унда мато, фурнитура ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Туркия, Хитой ва Россиядан140 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш қилишмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Кўргазмадан асосий мақсад замонавий fasion қизиқувчиларини фойдали билимларини улашиш ва уларни ривожлантириш, ихлосмандларга шахсий брендларининг бизнесга қанчалик киришиши тажрибаси, янги таклиф ва лойиҳаларни жамоатчиликка билдиришга қаратилган.

Кўргазмада 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий брендлар иштирок этиб, дизайнерлар учун ўзини намойиш қилиш ва коллекцияларини тадим қилиш имкониятига эгалар. Кўргазма доирасида B2B форматида учрашувлар ташкил этилади. Ўтган учрашувларда стилистлар, визажистлар ва дигитал мутахассислар иштирокида мастур класслар ташкил этилган бўлса, бу галги анжуман PR ва шахсий бренднинг бизнесга кўмаги мавзусига қаратилган. Ривожланишга ундайдиган ҳақиқий кейслар ва ҳикоялар мисолида мутахассислар қизиқувчилар билан ўртоқлашадилар.

Бугун Тошкентдаги экспомарказ заллари иштирокчилар билан гавжум. Залга Қозоғистонлик байер, SAUVAGE GROUP асосчиси ва ташкилотчиси, Қозоғистон ва Марказий Осиё МДҲ давлатларида fashion ғоялар ва қизиқишлари, ажойиб дунёқараши билантанилган Лилия Рах чиқиб келди. Ихлосмандлар уни катта ҳайрат ва олқишлар билан кутиб олдилар.

Лилия Рах 2015 йилда «Business of Fashion» мода индустриясини шакллантирувчи нашри томонидан «Мода оламининг 500 та энг нуфузли одами» номли рўйхатида Қозоғистон вакили сифатида илк маротаба ўрин олган. Бу гал у «мода оламидаги йўли ва шахсий бренд яратиш ҳақида» ги маърузасини томошабинларга тақдим этди.

Шунингдек, тадбир доирасида fashion fotograf «SHOKHA ART» Шоҳсанам Маликова, маркетолог «WISHLIST» асосчиси Натали Штапова, стилист имижмейкер Наргиза Қодироваларнинг чиқишлари ҳам анжуман кун тартибидан ўрин олган.

Муаллиф: Ўлжабой Қаршиев

Сўнгги хабарлар
telegram