Латвияда ташқи ишлар вазири Президент этиб сайланди

None
ASTANA. Kazinform – Латвия Сейми (парламенти) чоршанба куни амалдаги ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичсни мамлакат Президенти этиб сайлади.

«31 май куни Сейм Эдгарс Ринкевичсни Президент этиб сайлади. Парламентдаги сайловнинг учинчи босқичида 52 депутат Ринкевичс номзодини қўллаб-қувватлади, 35 депутат унга қарши чиқди», – дейилади парламент матбуот хизмати хабарида.

«Латвия Республикаси Президентлигига сайланганим мен учун катта шараф, энди халқимга сидқидилдан хизмат қилиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Парламент аъзоларига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдираман,» – деб ёзди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги давлат раҳбари.

Латвия Президенти Сеймнинг мутлақ кўпчилик овози – 100 дан камида 51 овоз билан тўрт йил муддатга сайланади.

49 ёшли Ринкевичс 2011 йилдан буён Латвиянинг ТИВни бошқариб келаётган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram