КВИ: Қозоғистонда карантин жорий қилинмайди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Қозоғистонда COVID-19 инфекциясининг тарқалиш тезлиги туфайли жорий этилиши мумкин бўлган чекловлар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси янгича тартибда ўтказилади.

«Сариқ» зонага ўтишда инфекция манбасини ажратиш учун қўшимча чоралар кўрилади. Шу билан бирга, тадбиркорликка салбий таъсир кўрсатмайдиган чоралар кўрилмоқда.

«Қизил» зонага ўтишда эса «сариқ» зонада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, аҳолининг ҳаракатланиши ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чеклаш чоралари кўрилади. Бу ишлар икки босқичда амалга оширилиб, шифохоналар ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг иш юки ҳисобга олинади.

Шу муносабат билан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича тавсиялар кўриб чиқиш учун идоралараро комиссияга киритилишини айтди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли қадамларни ишлаб чиқди. Идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида мазкур таклифлар муҳокама қилинади. Шу нуқтаи назардан, КВИ юқтирганлар билан алоқада бўлганлар, тегишли чекловлар, касалланганларни масофавий ишлашга юбориш тартиби билан боғлиқ масалалар инобатга олинди. Бундан ташқари, жамоат жойлари ва жамоат транспортида ниқоб тақиш чоралари кўрилади», — деди вазир.

Самолётда ҳаракатланиш, транспорт ҳаракати ва чегарада транзит режимига чекловлар жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга бошқарма бошлиғи жавоб берди.

«Менимча, аввалгидек қаттиқ карантин бўлмайди. Ҳозирги кунда инфекция ҳам, вирус ҳам ўзгарган ва уни юқтирган одамлар касалликни осонлик билан енгиб ўтишмоқда. «Қизил» зонага киритилган ҳудудларда чеклов чоралари кўрилади, бироқ аввалгидек қаттиқроқ тартиб бўлмайди»

, - деди Ажар Ғиният.


Сўнгги хабарлар